Январ 16, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида доимий авиақатновлар қайта йўлга қўйилди
    Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида доимий авиақатновлар қайта йўлга қўйилди

15 ноябрь куни Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори Икром Субхонзодага таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида доимий авиақатновлар қайта тикланган.

Субхонзоданинг қайд этишича, Республика махсус штабининг қарорига биноан Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасида парвозлар ҳафтада икки марта Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳамда Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳафтанинг чоршанба кунлари, Somon Air эса жума кунлари парвозларни амалга оширади. Йўловчилар чипталарни савдо нуқталарида сотиб олишлари мумкин.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори Икром Субхонзоданинг таъкидлашича, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун барча йўловчилар санитария ва эпидемияга қарши талабларга риоя қилишлари, ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини кийишлари керак. Йўловчилар коронавирусга чалинмаганини тасдиқловчи ПЗР-тестининг охирги 72 соат ичида олинган маълумотномасига эга бўлиши лозим.

Ёрлиқ