Ўзбекистон Президент сайловига тайёргарликлар 1 март кунидан бошланади
(last modified Tue, 19 Jan 2021 06:07:50 GMT )
Январ 19, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президент сайловига тайёргарликлар 1 март кунидан бошланади
    Ўзбекистон Президент сайловига тайёргарликлар 1 март кунидан бошланади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланиши кутилмоқда ва Бу ҳақда муҳокамага қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида баён этилган.

Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб, 2021 йил 1 март санаси белгиланган ушбу дастурда.

Дастурда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш ҳамда аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади деб хабар қилади Дарё.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.

Ёрлиқ