Саудия Арабистони Ўзбекистоннинг иқтисодий тизимига таъсир ўтказишга уринмоқда
Саудия ّАрабистони Марказий Осиё давлатларига таъсир ўтказишга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида, Ўзбекистонда умумий қуввати 2 500 МВт бўлган учта станция қуришни режалаштирган.
Инвестиция лойиҳалари қиймати 2,5 млрд долларга тенг бўлади деб хабар қилган Кунг сайти.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тошкентдаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қироллиги ўртасида бир нечта келишувлар имзоланди ва режадаги лойиҳаларга расман старт берилди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда ACWA Power компанияси ўртасидаги ҳамкорлик туфайли 2020 йил март ойида имзоланган келишувлар ижроси доирасида Ўзбекистонда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришни 2500 МВтга ошириш мўлжалланмоқда.
Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида 1500 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланди.
Шу билан бирга, иккита ЭСК ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол электр станциялари ташкил этиш бўйича инвестициявий келишув имзоланди.