Ўзбекистон президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда ўтказилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда Президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкинлиги айтилади.
Ўзбекистонда президент сайловларини ўтказиш масаласи Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.
Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш лозим бўлади.
Ўзбекистон конституциясининг 117 моддасига асосан президент, парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловларини ўтказиш санаси декабрь ойининг охирларига тўғри келади.
Президент лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин.
Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ Ўзбекистон президенти бўлиши мумкин эмас.