Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 78 минг 602 кишини ташкил этди
Январ 30, 2021 11:24 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланан беморларнинг жами 78 602 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилган.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган янги касаллардан 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Бухоро, 1 нафари Навоий, 5 нафари Андижон вилоятида,, 1 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдаё, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар 76 778 нафарга етган. Қурбонлар сони 621 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1539 нафар бемор даволанмоқда.