Танзила Норбоева ва Алия Эл-Яссир аёллар ҳуқуқи маласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон Сенат Раиси Танзила Норбоева “БМТ-аёллар” тузилмаси Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий директори билан онлайн суҳбат ўтказди.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг “БМТ-аёллар” тузилмаси Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий директори Алия Эл-Яссир билан видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган суҳбати бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматига таяниб, xs.uz сайти хабар қилган.
Мулоқотда БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари “БМТ-Аёллар” тузилмаси доирасида гендер тенгликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Алия Эл-Яссир Ўзбекистон қисқа вақт ичида катта йўлни босиб ўтганлиги ҳамда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда сезиларли натижаларга эришганлигини катта мамнуният билан таъкидлади: “Давлат раҳбариятининг бошқа давлатлар учун намуна бўла оладиган жиддий ёндашуви ва сайъ-ҳаракатлари бизни ҳайратга солади”.
Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида кўрилаётган чораларни, ижтимоий-сиёсий ҳаётга хотин-қизларни кенг жалб этиш қўллаб-қувватланишини юқори баҳолаб, “БМТ-аёллар” тузилмаси минтақавий директори “мамлакатда мазкур соҳада салмоқли натижаларга эришилганини” таъкидлаб ўтди.
Алия Эл-Яссир “Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларнинг мулоқоти” норасмий платформасининг ташкил этилишини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур платформа минтақадаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади.