Ўзбекистон: ЕОИИ давлатлари Трансафғон темир йўлини биргаликда қуриши лозим
(last modified Sat, 06 Feb 2021 06:14:03 GMT )
феврал 06, 2021 11:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон: ЕОИИ давлатлари Трансафғон темир йўлини биргаликда қуриши лозим
    Ўзбекистон: ЕОИИ давлатлари Трансафғон темир йўлини биргаликда қуриши лозим

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларига Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилди.

Ўзбекистон 2020 йил декабрдан бери иттифоқда кузатувчи-давлатга айланан.

"Бизнинг фикримизча, ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши - инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдир, масалан, Трансафғон темир йўлини қуриш сингари", - деди Арипов ўз нутқида. Унинг сўзларини РИА Новости келтиради.

Унинг фикрига кўра, ЕОИИнинг бу лойиҳадаги иштироки иттифоқ давлатларига харажатларни сезиларли даражада камайтириш, юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва "энг муҳими - янги истиқболли савдо бозорларига чиқиш" имконини беради.

Сешанба куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича йўл харитасини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, лойиҳани май ойида тайёрлаш режалаштирилган, йўл қурилиши эса сентябрда бошланади.