Хитой вакцинаси синовларида 2-доза билан эмланганлар ўзбекистонликлар сони 1000 нафардан ошди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III босқич синовлари доирасида вакцина олган фуқаролар сони 5 февраль ҳолатига кўра 6484 кишига етди
ZF 2001 вакцинаси синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар ўзбекистонликлар 14 008 нафарни ташкил этган бўлиб, улардан 6484 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1045 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган деб хабар қилди Дарё сайти.
Вакцина олиш истагида келган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтказилади, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Кейин эса тартиб қоидага мувофиқ унинг антропометрик белгилари — бўйи ва вазни ўлчанади. Шунингдек, иммунофермент (ИФА) таҳлил тестини олишга кўрсатма берилади. «Ушбу текширувнинг натижаси 20 дақиқа ичида тайёр бўлади. Бу орқали қонда вирусга қарши антитаначалар бор ёки йўқлигига аниқлик киритилади. Бу эса фуқаро олдин коронавирусга чалинмаганлигини билиш учун керакли фактордир», — дейилади хабарда.
Тадқиқотда иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.