Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i58088-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг   1-7 феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
феврал 09, 2021 08:21 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг   1-7 феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Афғонистон ва Покистон делегациясини қабул қилди.
  2. Олмаотада Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
  3. Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади.
  4. Ўзбекистон: ЕОИИ давлатлари Трансафғон темир йўлини биргаликда қуриши лозим.
  5. Тошкент, Кобул ва Исломобод «Мозори-Шариф — Кобул – Пешовар» темир йўлини қуриш бўйича келишиб олди.
  6. Абдулла Арипов Мишустинга Ўзбекистонда шахсий ташаббуси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
  7. Энди Жанубий Кореяга бориш осон. Жанубий Корея Ўзбекистонни қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарди.
  8. Ўзбекистон ва Германия миграция бўйича ҳамкорлик келишув имзоладилар.
  9. Польшалик журналист аёлга шилқимлиқ қилган Ўзбекистон ТИВ ходими ишдан бўшатилди.
  10. Ўтган йилда Ўзбекистон Халқ таълими тизимида бюджетдан 200 млрд сўм ўғирланган.
  11. Олий суднинг собиқ ходимини ўлдириб, жомадон ичига яширган жиноят бўйича икки киши ҳибсга олинди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун иш сафари доирасида Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар, сув-энергетика ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини муҳокама қилди.

«Қирғизистон Республикаси ўзаро ишончга асосланган, ўрнатилган чинакам қардошлик муносабатларини қадрлайди. Биз Ўзбекистон Республикаси билан стратегик шерикликни фаол ривожлантиришни давом эттиришга тайёрмиз», — деган Улуғбек Марипов.

Абдулла Арипов Улуғбек Мариповни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклаб, ўзбек-қирғиз муносабатлари энг юқори ишонч даражасида эканлигини таъкидлаган.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган. Қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг қолган ер майдонларини қонуний рўйхатдан ўтказишни якунлаш бўйича ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон Қирғизистонга зарур миқдорда минерал ўғитлар етказиб беришни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилинган.

Учрашув якунида Абдулла Арипов Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳақида Қирғизистон президенти Садир Жапаровга таклифномани етказган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини импорт қилади.

Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади деб хабар қилган Газета.уз

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади. ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан) эканлиги ҳақида хабар қилганди.

Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратилади.

Ўзбекисон ССВ вазири ўринборсиага кўра Ўзбекистон аҳолсининг 20 фоизи учун 15 миллион доза вакцина буюртма берган.

Х  Х  Х

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларига Трансафғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилди.

Ўзбекистон 2020 йил декабрдан бери иттифоқда кузатувчи-давлатга айланан.

"Бизнинг фикримизча, ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши - инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдир, масалан, Трансафғон темир йўлини қуриш сингари", - деди Арипов ўз нутқида. Унинг сўзларини РИА Новости келтиради.

Унинг фикрига кўра, ЕОИИнинг бу лойиҳадаги иштироки иттифоқ давлатларига харажатларни сезиларли даражада камайтириш, юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва "энг муҳими - янги истиқболли савдо бозорларига чиқиш" имконини беради.

Сешанба куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича йўл харитасини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, лойиҳани май ойида тайёрлаш режалаштирилган, йўл қурилиши эса сентябрда бошланади.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси ва Германиянинг "GfM Gruppe" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил бўлиб ўтди.

Видеоалоқа шаклида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон фуқароларини Германияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича музокаралар олиб борилди деб хабарқилган Спутник.

Ўзбекистон ва Германия вакиллари учрашуви якунида Ўзбекистон фуқароларини тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металконструкциялари ва бошқа техник соҳаларида Германияда Федератив Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ушбу келишувга биноан, 2021 йилда 500 нафар Ўзбекистон фуқароларини Германияда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилган.

Х  Х  Х

2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўм молиявий қонунбузарлик аниқланганини, АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди.

2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар — 200 млрд сўмдан ошди деб хабар қилади Қалампир.уз

“2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Ўзбекистон Халқ таълим тизимида камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради”, дейди Комилов.

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари натижасида ХТВ тизимида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.