феврал 09, 2021 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади
    Ўзбекистон президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади

“Ўзбекистон Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Республиканинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Шунингдек бу ўзгартиришларга биноан, президентликка сайлов, Ўзбекистон Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида  эди) деб хабар қилган Спутник.

Шунингдек, Ўзбекистонда президент сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

 

Ёрлиқ