Ўзбекистонда инфляция даражаси 2021 йилда 9—10 фоизни ташкил этади
Ўзбекистон Марказий банкининг прогнозларига кўра, тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз қолиши ва инфляция омилларининг мувозанатлашиши ҳисобига 2021 йилда инфляция даражаси 9—10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Анъанага кўра, Ўзбекистонда нархлар ҳар йили 10 фоиз ва ундан кўпроқ ўсиб бормоқда (2017 йилда 14,4 фоиз, 2018 йилда — 14,3 фоиз, 2019 йилда — 15,2 фоиз, 2020 йилда — 11,1 фоиз бўлган). Бунгача, ўн йиллар давомида бу 3—5 фоиз атрофида бўлган. Аммо бу рақамлар жуда шубҳали (ўша пайтларда статистика бошқача эди), деб ёзган Спорт хабарига таяниб Дарё смайти.
Хабарга кўра, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо шериклари бўлган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари босқичма-босқич тиклана бошлайди.
Шу билан бирга, ташқи иқтисодий ҳамкорлар миллий валюталарининг АҚШ долларига нисбатан курслари кескин тебранишларсиз барқарор шаклланиши кутилмоқда. Йил охирига қадар халқаро пул ўтказмалари 8—10 фоизга ўсади. Бу сўмнинг алмашинув курси барқароқ бўлишини кутиш мумкинлигини англатади.
2021 йилда Ўзбекистонда инфляциянинг асосий омилларидан бири бу кейинги йилларда нархларни эркинлаштириш бўйича ислоҳотлар доирасида энергия ресурслари нархларининг кўтарилишининг кейинга қолдирилиши, шунингдек, товарлар (хизматлар) учун, айниқса, коммунал хизматлар учун тартибга солинадиган тарифларнинг ўзгаришсиз қолишидир.
Шунингдек, 2021 йилда кредит қўйилмалари ҳажми, тахминан, 16—20 фоизга тенг бўлиши ва инфляцияга камроқ босим ўтказиши тахмин қилинмоқда.
Таъкидланишича, нархлар динамикасига таъсир этувчи ноаниқлик шароитида инфляциянинг 2021 йилда 9—10 фоиз атрофида барқарор шаклланиши, асосан, юқоридаги шароитларга боғлиқ бўлади.