Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 79 598 нафарни ташкил этди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 50 кишини аниқланиши билан бу инфекцияси қайд этилганлар сони 79 598 нафарни ташкил қилмоқда
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 100 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 876 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.