Тошкент ва Душанбе давлатлари фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди
(last modified Tue, 02 Mar 2021 07:48:29 GMT )
март 02, 2021 12:48 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Душанбе давлатлари фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди
    Тошкент ва Душанбе давлатлари фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди

Тошкент ва Душанбе қўшни ҳудудда яқин қариндошлари вафот этган ёки оғир касал бўлиб қолган икки республика фуқароларининг чегаралар орқали эркин ҳаракат қилишига рухсат бериш борасида келишиб олди

Ушбу тоифадаги фуқаролар чет эл паспортига ва қариндошининг касаллиги ёки ўлими тўғрисида расмий органлар томонидан тасдиқланган телеграммага эга бўлиши керак деб хабар қилди Азия плюсга таяниб Дарё сайти..

Давлат чегарасини кесиб ўтишда фуқаролар коронавирус таҳлили учун пуллик экспресс тестдан ўтишлари керак, тест нархи миллий валюталарда, тахминан, 14 АҚШ долларини ташкил этади.

Бунгача фақат уч тоифадаги фуқаролар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қуруқлик чегарасидан ўтишига қисман рухсат этилганди:

Тожикистон ёки Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари: чегарани кесиб ўтишда паспорт билан бирга талабалик гувоҳномасини ва коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақидаги таҳлилни, чегарани кесиб ўтишдан 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида тақдим этиши шарт.

Қўшни томонда хотини, эри ёки болалари бўлган Тожикистон ёки Ўзбекистон фуқаролари. Улар чегарачиларга паспорт билан бирга никоҳ тўғрисидаги ва болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, шунингдек, коронавирус таҳлили учун топширилган тест натижаларини тақдим этиши керак.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Тожикистон ёки Ўзбекистон республика штаб-квартираси томонидан берилган тегишли ёзма рухсатга эга бўлган икки мамлакат фуқаролари.