Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга сафарини Урганчдан бошлади
Кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди деб, Дунё сайтига таяниб Дар хабар қилган
Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф дастурида Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.