Ўзбекистонда яна коронавирус: 4 та ҳудудда янги ҳолатлар
(last modified Mon, 08 Mar 2021 06:13:32 GMT )
март 08, 2021 11:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна коронавирус: 4 та ҳудудда янги ҳолатлар
    Ўзбекистонда яна коронавирус: 4 та ҳудудда янги ҳолатлар

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқланиши билан бу инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.

Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.