Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 8-14 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон президенти Германия канцлери билан видеоанжуман ўтказди.
- Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентга келди.
- Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 22та ҳужжат имзоланди.
- Ўзбекистон Эронни Жанубий ва Марказий Осиё конференцияда қатнашишга таклиф этди.
- Ўзбекистон ва Германия инвесторлари 1 млрд долларлик 24та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган.
- Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи парламентлараро ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди.
- Самарқанд шаҳрида Туркия бош консулхонаси очилди.
- Япония Ўзбекистонга 15,0 миллиард япон йенаси миқдоридаги 2 та кредит ажратади.
- Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров иштирокида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида ўтказилган музокаралар якунида, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Мирзиёев ва Қирғизистон президент Жапаров Қўшма баёнот қабул қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар. Умуман, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон ва Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.
Қарийб 50 та қўшма лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган Саноат кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси, Ўзбекистон-Қирғизистон Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, Қирғизистонда гидроэнергетика объектларини қуриш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидан.
Андижон ва Ўш, Наманган ва Жалолобод, Фарғона ва Боткен, Норин вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “йўл хариталари” ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Шунингдек, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик дастури ҳамда божхона иши, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, ўсимликлар карантини, таълим, фан ва маданият соҳалари бўйича қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Х Х Х
13 март куни Ўзбекистонда яна 86 кишида коронавирус аниқланганини Ўзбекистон ССВ хабар қилди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу тариқа мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 80 567 нафарга етган. Жами 79 242 бемор тузалиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 703 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Қайд этиш жоизки, сўнгги икки-уч куни давомида Ўзбекистонда коронавирус билан кассалланаётганлар сони яна кўпаётгани кузатилмоқда. 12 март куни 89 кишида, 11 март куни 45 кишида, 10 март куни эса 79 кишида коронавирус аниқланган. Бунга қадар мамлакатда аниқланаётган касалланиш ҳолатлари пастлигича (9 март 21 киши, 8 март 28 киши) қолаётган эди.
Аммо Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
Х Х Х
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Эронни шу йил ўрталарида Тошкентда бўлиб ўтиши кутилаётган Жанубий ва Марказий осиё конфренецияда қатнашишга даъват этди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари баёниясида шунингдек Эрон бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган " Жанубий ва Марказий Осиё: минтақавий ўзаро алоқалар, муаммолар ва имкониятлар" номли конференцияда иштирок этишга таклиф қилинади де келтирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Тошкент 15 ва 16 июль кунлари минтақавий ва ўзаро алоқалар муаммолар ва имконитяларга бағишланган халқаро конференция мезбони бўлади деб айтганди.
Х Х Х
Ўзбекистон ва Германия инвесторлари 1 млрд долларлик 24та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган
Видеоконференция шаклида Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси кўмагида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон - Германия давра суҳбати ўтказилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Германия инвестициявий ҳамкорлиги жорий ҳолати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, кимё ва фармацевтика саноати каби тармоқларда ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди де. Ўзбекисон инвестициялар ва ташқи вазирлигига таяниб Кун сайти хабар қилган.
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилда Германия инвесторлари билан биргаликда автомобилсозлик, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоғида, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда умумий қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган 24та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон томони барқарор ривожланиш, иқтисодиётни эркинлаштириш, бизнес юритиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, эркин бозор тамойилларини жорий этиш ва устувор тармоқларда давлат иштирокини камайтириш каби иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган жараёнлар республикада давом эттирилишини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон – Германия иқтисодий ҳамкорлигини фаоллаштириш ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини янги кенг кўламли лойиҳа ва ташаббуслар билан тўлдириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.
Х Х Х
Самарқандда Туркия Республикасининг бош Консулхонанинг очилиш маросимида айни вақтда Ўзбекистонга ташрифини амалга ошираётган Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Комилов маросимда нутқ сўзлаб, консулхонанинг очилишининг Ўзбекистон ва Туркия муносабатларидаги муҳим аҳамияти ҳақида гапирди деб хабаро қилган Кун сайти.
«Туркия Самарқанд шаҳрида ўз Бош консулхонасини биринчилардан бўлиб очмоқда. Ушбу воқеа бир неча нуқтайи назардан муҳим аҳамият касб этади.
Биринчидан, Туркиянинг Ўзбекистонда ҳам элчихонаси, ҳам Бош консулхонаси мавжудлиги икки томонлама муносабатларимиз ўзига хос юқори поғонага чиққанидан далолат беради.
Ушбу дипломатик ваколатхона айнан 2021 йилда очилишида ҳам алоҳида маъно бор - бу Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига ўзига хос рамзий туҳфа, деб ўйлайман.
Иккинчидан, Туркиянинг Самарқанддаги Бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беради.