Ўзбекистон ва Европа Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти инсон ҳуқуқлари ҳақида маслаҳатлашуви
Варшавадаги Европа Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича бюро директори ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари инсон ҳуқуқлари заминида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари шерзод Асадов ва Варшава шаҳридаги Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро директори Матео Макочи инсон ҳуқуқлари ҳақида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таҳлил этишди.
Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликларниа ва унинг инсон ҳуқуқлари саоҳасидаги тизимлмаларини янада кенгайтириш ҳамда сайлов лойиҳаларини мукаммаллаштириш ва демкоратия идораларини мустаҳкамлаш ва уни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатларида энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Томонлар шунингдек, икки томонни қизиқтирадиган масалалар атрофида фикр алмашишди.
Ўзбекистон 1992 йилдан бери Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотига аъзо бўлган. 2006 йил январ ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти Ўзбекистонда Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг лойиҳалари координатори лавозимини таъсис этиш ҳақида ўзаро мемарандумни имзолади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг лойиҳалари ижро этилмоқда.
Ўзбекистон Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти билан минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, мадианий ташкилотларни ривож-равнақ бериш, маданий ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади.