Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 15-21 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами арафасида 140 кишини афв қилди.
- Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди.
- Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.
- Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширади.
- Ўзбекистонлик олимлар ҳамкорлигида яратилган вакцинадан Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди.
- Ўзбекистонда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди.
- Афғонистон ва Тожикистон диний уламолари Самарқандга сафар қилишди.
- Ўзбекистон ва Европа Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти инсон ҳуқуқлари ҳақида маслаҳатлашуви.
- Наманганда янги "Юсуфхон ўғли Қосимхон" масжидида илк жума намози адо этилди.
- Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 140 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 59 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқароси, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 13 нафарини аёл ҳамда 14 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахс ташкил этади.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Х Х Х
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Евросиё тараққиёт банки ва Евросиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинмоқда деб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб Дарё сайти хабар қилган.
Ҳамкорлик масаласи 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи доирасида бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовнинг Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) раиси Михаил Мясникович ва савдо бўйича ЕОИК ҳаяти аъзоси (вазири) Андрей Слепнёв билан учрашувда муҳокама қилинган.
Томонлар, шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш, тўсиқларсиз ўзаро савдо қилишга шароитлар яратиш ва минтақанинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма комплекс дастурларини ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканлигини билдирган.
Учрашув якунида юзага келадиган барча масалаларни зудлик билан ҳал этиш мақсадида ЕОИК билан экспертлар даражасида доимий алоқалар механизмини жорий этиш бўйича келишувга эришилган.
Қайд этилишича, бу ҳам Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Х Х Х
17 март куни Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида яна 113 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 80 минг 971тани ташкил этмоқда.
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда бир кунда камида 7 ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши феврал ойи ўрталаридан бери илк марта кузатилмоқда. 19 феврал куни Андижон (+3), Жиззах (+1), Наманган (+1), Сирдарё (+2), Фарғона (+3), Хоразм (+1), Тошкент вилояти (+2) ва Тошкент шаҳрида (+21) - жами 8 ҳудудда касалланиш ҳолатлари қайд этилганди.
17 март куни кун давомида Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533 (+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 816 нафар бемор даволанмоқда, улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Х Х Х
19 март куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғида қад ростлаган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жомеъ масжидида илк бор жума намози адо этилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ноодатий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Хонақоҳнинг ўзига 4,5 минг киши сиғади. Бугунги ибодатга 10 минг нафардан зиёд намозхон келди.
"Бу даргоҳ вилоятдаги 189-масжид бўлиб, бу ерда намозхонлар учун барча қулайликлар ҳозирланган. Ушбу масжидда илк бора ўқилган жума намозида бу каби масканлар кўплаб бунёд этилишини ният қилдик", — дейди «Юсуфхон ўғли Қосимхон» масжиди имом-хатиби Мусохон Аббасиддинов.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ҳам битказилди, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилди.
20 минг квадрат метр жойда қад ростлаган масжиднинг умумий майдони 4 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектари 700 ўринли автотураргоҳ учун мўлжалланган.
Х Х Х
Ўзбекистон 2022 йилги U-23 Осиё футбол мусобақаларининг якуний босқичи мезбони сифатида танлданди.
Осиё футбол конфедерацияси пайшанба куни U-23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини Ўзбекистон яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди. Бу мусобақа 2022 йил 6-25 сентябр кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу мусобақанинг дастлабки беллашувлари ҳам 2021 йил ноябр ойида йўналтирилган уйинлар шаклида ўтказилиши режалаштирилган.
OФК саралаш уйинларини ўтказиладиган майдон ва шаҳарларини кейинроқ эълон қилишини маълум қилди.
Дастлабки мусобақалар 11 гуруҳда ўтказилади (ғарбда, марказда ва жанубда 6 гуруҳ, шарқдан ва A. S. N . минтақада 5 гуруҳ) ўтказилади. Кучли 11та жамоа иккинчи босқичдаги энг яхши тўртта жамоа мезбон командаси билан бирга жами бўлиб 6 команда финал боосқичини ташкил этади.