Тошкент ва Исломобод Афғонистон ҳаво кенглигида хизмат кўрсатиш йўналишини ташкил этмоқчи
(last modified Thu, 25 Mar 2021 05:00:38 GMT )
март 25, 2021 10:00 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Исломобод Афғонистон ҳаво кенглигида хизмат кўрсатиш йўналишини ташкил этмоқчи

Учрашувда шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегациясининг Покистонга ташрифи давомида мамлакат федерал авиация вазири Ғулом Сарвар Хон билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон томонининг яна бир муҳим таклифи яъни, Покистон ҳаво кенглиги ҳудуди бўйлаб, бевосита Афғонистон ҳаво кенглиги ҳудудида давом этувчи янги ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш йўналишини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Шу билан бирга ташриф давомида Транспорт вазирлиги ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Дониёр Джумаев Покистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Авиация бошқармаси бош котиби Шавкат Алихон, Фуқаро авиацияси департаментининг авиация вице-маршали Муҳаммад Жамол Аршад ҳамда “PIA” авиакомпанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар "Uzbekistan airways" ва "PIA" авиакомпаниялари ўртасида код-шер, интерлайн ва прорейт келишувларини биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштиришга келишиб олди.

 

Ёрлиқ