апрел 28, 2021 11:26 Asia/Tashkent
  • Душанбеда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда

Тожикистон пойтахти ўзбек киноси кунларига мезбонлик қилмоқда.

 28 апрелдан 1 майгача Душанбеда Ӯзбекистон киноси кунлари ўтказилади.
Душанбеда бўлиб ўтаётган ўзбек киноси кунларининг мақсади икки дўст ва қўшни мамлакат Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида кино ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Шу кунларда ўзбек кинематографчиларининг бир қатор бадиий ва ҳужжатли филмлари намойиш этилмоқда.
"Тожикфилм" муассасаси  ушбу тадбир тожик ва ўзбек кино ижодкорлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, қардош Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликни ривожлантиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.

Ёрлиқ