Ўзбекистон Шарқий минтақада Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларига мезбонлик қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i61296
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистонни Чемпионлар Лигасининг Шарқий минтақада еттинчи ва саккизинчи гуруҳ ўйинларини ўтказиш учун танлади.
(last modified 2021-05-12T19:09:58+00:00 )
май 11, 2021 19:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Шарқий минтақада Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларига мезбонлик қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистонни Чемпионлар Лигасининг Шарқий минтақада еттинчи ва саккизинчи гуруҳ ўйинларини ўтказиш учун танлади.

Шарқий Осиё мамлакатлари Осиё Чемпионлар Лигасининг еттинчи ва саккизинчи гуруҳ ўйинларини ўтказишга тайёр эмаслиги сабабли  ОФК ушбу ўйинларнинг мезбони сифатида Ўзбекистонни кӯрсатди.

Осиё чемпионлар лигасининг тўққизинчи гуруҳидаги тўртинчи жамоани  аниқлайдиган Жанубий Корея вакили ва Таиланд вакили ўртасидаги плей-офф учрашуви ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ғарбий минтақадаги ўйинларга бир неча ҳафта олдин Ҳиндистон, БАА ва Саудия Арабистони мезбонлик қилди   ва саккизта жамоа, жумладан Эроннинг  "Персеполис", "Истиқлол" ва "Трактор" жамоалари кейинги босқичга йӯл олди.