Ўзбекистон ИИВ: экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди
-
Ўзбекистон ИИВ: экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди
Халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка раҳна солаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар қидирувга берилганини ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар қилди.
“Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган юртдошларимиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришларини сўраймиз. Унутманг юрт тинчлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, - дейилган Спутник хабардиа.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олингани хабар қилинганди.
Ўзбекистон ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришни сўраган.