Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10-16 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон президенти Назарбоев билан мулоқот қилди.
- Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан Қуддусдаги вазиятни муҳокама қилди.
- Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.
- Ўзбекистон халқаро захираларидаги монетар олтин ҳажми қарийб 10 тоннага ошди.
- Ўзбекистон президенти Тожикистон бош вазирини қабул қилди.
- Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистонда хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш мумкин эмас.
- Ўзбекистон сионистик режимнинг сўнгги сайъ-ҳаракатини танқид қилди.
- Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди.
- Ўзбекистонда Сарез дамбаси ёрилиши натижасида сув тошқини хавфи бўйича ўқув машқлари ўтказилади.
- Ӯзбекистон тиббиёт муассасаларида коронавирусга чалинган 3891 нафар бемор даволанмоқда.
- Ўзбекистон ИИВ: экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган 10 нафар ўзбекистонлик қидирувга берилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Апрел ойи давомида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1,5 миллиард долларга кўпайди. Буни олтин нархи тиклана бошлаши ва монетар олтин ҳажми ошгани билан изоҳлаш мумкин.
Жорий йил 1 май ҳолати бӯйича Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 34,1 миллиард долларни ташкил этмоқда. Таққослаш учун, 1 апрел ҳолатида республиканинг расмий захира активлари 32,6 миллиард долларни ташкил қилган. Олтин-валюта захираларининг кескин ошишига олтин нархи унцияси учун 1685,35 долларгача пасайишидан кейин, 1830 долларгача қимматлашини сабаб сифатида келтириш мумкин. Шунингдек, ўтган бир ой давомида захирадаги монетар олтин ҳажми 0,3 миллион троя унциясига (9,33 тонна) ошганини ҳам кузатишимиз мумкин.
Маълумот учун, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармаси стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Бундан ташқари, хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 75 миллион долларга ошган.
Республика халқаро захираларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатида олтин 20,7 млрд долларни, хориж валюта активлари эса 13,1 млрд долларни ташкил этмоқда.
Х Х Х
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сионистик режим томонидан фаластинликларни ўлдиришни тўхтатиш ва ишғолий сарзаминларда Қудси шарифга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни сўради.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўзининг бир баёнотида Қудсдаги муқаддас маконлар ва Ал-Ақсо масжидига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш керак,-деб таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Рамазон ҳайити айёмларида қон тўкиш ва душманликларни тўхтатишни таъкидлаш зимнида, Исроил режими ва фаластинликларнинг мушкулотлари халқаро қонунлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг олдинги резолюциялари асосида ҳал этилиши керак,-деб эслатиб ўтди.
Исроил режимининг охирги сайъ-ҳаракатлари, шу жумладан Байтул-Муқаддасда мусулмолнларни ҳибсга олиш ва уларни бостириши ва Ғазо бўлгасига ҳужум қилиши халқаро оммавий афкор, айниқча мусулмонларнинг эътирози ва ғазабини келтирди.
Ғазо бўлгасига сионистик режим армияси ҳужумларининг янги даври душанба кунидан бошланди.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасига сионистик режим армиясининг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 43 нафар фаластинлик, шу жумладан 13 нафар бошла шаҳид бўлиб 30 нафар ҳам тан жароҳати олдилар,-деб эълон қилди.
Х Х Х
14 май куни, Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Тожикистон делегацияси 15 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади.
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келиши хабар берилганди.
Х Х Х
Ўзбекистонда Тожикистон ҳудудидаги Сарез кўли дамбасининг ёрилиши натижасида сув тошқини хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш бўйича ўқув машқлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 19-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари бошқарув органлари ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими қуйи хизматларининг Тожикистон ҳудудидаги Сарез кўли дамбаси ёрилиши натижасида сув босиш хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика миқёсидаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган деб хабар қилган Дарё сайти.
“Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати мазкур тадбирларни ёритиш даврида аҳоли орасида ваҳима ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш, тадбирлар ўқув машқлари доирасида ўтказилаётганини тушунтириш мақсадида ОАВ вакилларини ҳамкорликка таклиф этади”, дейилади хабарда.
Х Х Х
Ўзбекистонда 15 май куни яна 302 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
73 нафари Самарқанд вилоятида,
7 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
11 нафари Хоразм вилоятида,
38 нафари Тошкент вилоятида,
131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 96 670 нафарга етди.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 668 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3891 нафар бемор даволанмоқда.