Ўзбекистонда яна 313 кишида коронавирус аниқланди. 2 киши қурбон бўлди
Ўзбекистонда 20 май куни яна 313 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди ва икки киши қурбон дўлди деб хабар қилган мамлакат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг:
14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
36 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
47 нафари Тошкент вилоятида,
176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 97 856 нафарга етди.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 8 нафар, Бухорода 2 нафар, Жиззахда 8 нафар, Қашқадарёда 7 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 34 нафар, Сирдарёда 16 нафар, Фарғонада 6 нафар, Хоразмда 4 нафар Тошкент шаҳарида 145 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 339 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилмоқда.