Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореядаги видеоанжуман шаклида ўтатган халқаро саммитда қатнашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030» халқаро саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди деб хабар қилган Кун сайти.
Икки кунлик форум кун тартибидан иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва Иқлим бўйича Париж битими қоидаларини бажариш масалалари ўрин олган.
Тадбирда дунёнинг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари, юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
саммитда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Европа Кенгаши Раиси Шарль Мишель ва Европа Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия Канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Британия Бош вазири Борис Жонсон, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, АҚШ Президентининг иқлим масалалари бўйича махсус вакили Жон Керри, ХВФ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Яшил ўсиш глобал институти раиси Пан Ги Мун ва ИҲТТ бош котиби Анхель Гуррия қатнашдилар.