июн 02, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати якунланди
    Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати якунланди

Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар- ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

21−31 май кунлари Тошкентдаги «Юнусобод спорт мажмуаси»да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Эрон телерадиркпаниясининг хабар қилишича, мусобақада 53 мамлакатдан 244  оғир атлетикачи қатнашди.

Мусобақа якунида Қозоғистон 10 та олтин, 6 та кумуш ва 1 бронза медаллари билан биринчи ўринни ва Ўзбекистон эса  7 олтин, 5 кумуш ва 2 бронза меддалар билан иккинчи ўринни касб этишди.

6 олтин, 6 кумуш ва 6 бронза меддалларни қўлга киритган Туркия спортчилари эса 3 ўринни эгаллашди.

Хабарга биноан, 109 кг вазн тоифасидаги украиналик Богдан Газо битта зарбада 189 килограмм вазнни кўтариб ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини ўзгартирди.

Қизлар бўлимида 55 килограмм вазн тоифасидаги ягона  рекордчи ҳам украиналик Камилла Конотоп эди. У  умумий натижада 212 килограм вазн кўтарган деб ҳисобланди ва жаҳон рекордини ўзгартирди.

 

Ёрлиқ