Озарбойжон мудофаа вазири Ўзбекистонга сафар қилди
(last modified Sat, 08 Oct 2016 08:09:11 GMT )
октябр 08, 2016 13:09 Asia/Tashkent

4 октябрь куни Озарбойжон мудофаа вазири Зокир Ҳасанов ва уни ҳамроҳлик қилган делегация Ўзбекистонга сафар қилди.

ОПО ахборот агентлиги хабарига кўра, Озарбойжон мудофаа вазири чиқарган баёнотида,  Озарбойжон республикаси намояндалари ўзаро ҳарбий ҳамкорликлар ва мудофаа саноатига тегишли айрим масалалар ҳамда бу заминаларда тажриба алмашиши мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани айтилмоқда.

Озарбайжон мудофаа вазири ўзбекистонлик ҳамкасби билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев билан учрашди. Вазирлар Тоғли Қорабоғ низосини бартараф этиш масалаларини ҳамда Боку ва Тошкент ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Москва халқаро муносабатлар институти Аналитика маркази катта илмий ходими Леонид Гусевнинг фикрича, бу давлатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири терроризмга қарши кураш бўлиши мумкин. "Иккала давлат учун ҳам терроризмга қарши кураш муҳим масала.  "Национальная оборона" журнали бош муҳаррири Игор Коротченко ҳам Гусевнинг фикрига қўшилади. У ҳам Озарбайжон ва Ўзбекистон хавфли ҳудудда жойлашгани ва умумий таҳдидларга қарши кураш ўзаро ҳамкорлик ва музокараларнинг асосий мавзуси бўлишини таъкидлайди.

Шу билан бирга эксперт Тошкентни Озарбайжондан қурол сотиб олиш қизиқтириши мумкинлигини тахмин қилади."Эҳтимол, Ўзбекистонни Озарбайжондан у ёки бу турдаги қуролни сотиб олиш қизиқтириши мумкин. Бу биринчи навбатда миномётлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва ҳарбий жиҳозлар бўлиши мумкин", — дейди Коротченко. Шу билан бирга у Озарбайжон вазирининг Тошкентга ташрифидан кейин ўзаро ҳамкорликда ўта сезиларли жиддий ўзгаришларни кутмайди. Икки республика ўртасидаги ҳарбий алоқалар 2009 йилда бошланган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирган. Ўшандан буён бу давлатларнинг мудофаа вазирлиги вакиллари ўзаро ташриф уюштиришади: 2010 йилда Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиев Тошкентга келган бўлса, бир йилдан сўнг Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев жавоб ташрифи билан Бокуга борган. 2014 йилда Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, республика қуролли кучлари Бош штаби раҳбари генерал-майор Шавкат Норматов Озарбайжонга ташрифи доирасида мамлакат мудофаа вазирлиги, қатор мудофаа корхоналари ва ҳарбий ўқув юртларида бўлган.Read more:

Экспертлар эса Озарбойжон мудофаа вазири бошчилигидаги бу мамлакат ҳарбий делегациясини Тошкентга қилган сафарини Арманистон қаршисида Илҳом Алиев давлати ҳарбий манёврларидан бошқа бир қисми деб баҳолашмоқда.

Озарбойжон давлат масъуллари  Арманистоннинг билвосита таҳдидлари ортидан қўшний мамлакатларга сафар қилишлари билан бу мамлакатлар билан яхши алоқаларини Ереван давлатига кўрсатиб беришга уринишмоқда. Минтақа, хусусан марказий Осиё минтақалари арсасида   Арманистон алоқоларига сабий таъсир ўктазишга қаратилган Илҳом Алиев давлатининг бундай сиёсатлари  бугунгача мусулмонлар яшайдиган бу мамлакат учун кўп ижобий натижалар келтирган экан. Арманистон давлат масъулларини Россия ва Европа давлатларига сафар қилишлари билан  минтақа ва Ғарбдаги қудратли иттифочиларга эга бўлишгани билан  фахрланиб Озарбойжон қаршисида позиция тутишлари назарга ташланмоқда.

 Баку ва Тошкент ўртасидаги алоқаларга эътибор бериб,  Озарбойжон республикаси давлат масъуларини минтақа хусусан Ўзбекистонга уюштирган сафарларида Илҳим Алиев давлатининг сиёсий мақсадларини пайқаш қийин эмас.

Ўтган йилларда Озарбойжон ва Ўзбекистон республикалари ўртасидаги ҳамкорликлари ва алоқалари учун мустаҳкамланмаганди. Ўтган йили декабр ойида  Озарбойжон республикаси чегара кучлари раиси Элчин Қулиев Ўзбекистон чегара кучлари раиси Рустам Эманжонов билан учрашганида чегара масалаларида Баку ва Тошкент ўртасидаги алоқларини кучайиб бориши ҳақида маълум қилганди.

 Озарбойжон ва Ўзбекистон республиклари  чегара кучлари раислари  чегара минтақаларида террорчилик амалиётлар ва ҳаракатларни ошганлиги ҳамда, гиёҳванд моддага қарши кураш йўлларига эътибор бериб,  қўшма йиғилиш ўтказишганди.

Мазкур йиғилиш ва учрашувлардан ташқари  Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовни 2010 чи йили Бакуга қилган сафарига ишора қилиш мумкин.

Озарбойжон ва Ўзбекистон республикалари  иккитомонлама ҳамкорликларига қўшимча,  минтақавий  ва халқаро арсаларда ҳам ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашмоқда.

Ҳар икки мамлакат ЭКО- иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти,шунингдек  исломий ҳамкорлик ташкилотининг аъзоларидир.Ҳаққатан ҳам ушбу икки мамлакатни ЭКО ташкилотига аъзо бўлишгани, ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайишига қўшимча уларни Эрон, Туркия, Покистон ва бошқа аъзо давлатлар билан алоқаларини кучайиб бориши ва ривожланишига тўртки беради.

Айтиш керакки 2011 чи йилда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикалари ўртасидаги товар айрибошлаш мезони 72 миллион 440 минг долларга етди.

Айни ҳолда,  Озарбойжон республикаси давлати ва хусусий секторининг сармояси билан Ўзбекистонда 40га яқин компаниялари фаолият этмоқда.

Бу компаниялар  энергетика, суғурта, илм, таълим - тарбия, енгил саноат ва металлуригия, мошинасозлик, озиқ -овқат, тижорат соҳаларида иш олиб боришмоқда. Аммо Ўзбекистон компаниялари Озарбойжонда унча фаол эмаслар. Айни ҳолда Ўзбекистондан Озарбойжон республикасига  мошиналар тажҳизотари, эҳтиёт қисмлари, озиқ овқат маҳсулотлари, химия, қора- метал, ҳамда энергетика маҳслулотлари экспорт этилиб Озарбойжондан кўпроқ  турли маҳсулотлар хусусан имиявий маҳсулотларни импорт қила олади. 

Ёрлиқ