Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7-13 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилди.
- Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 35 та ҳужжат имзоланди.
- Ўзбекистон президенти Қатар делегациясини қабул қилди.
- Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари биринчи марта 35 млрд доллардан ошди.
- Туркия Ўзбекистонга қурол экспортини кўпайтирган.
- Россияда рус -ўзбек спецназ бўлинмаларининг машқлари бошланди.
- Ўзбекистонда яна экстремистлар гуруҳи ҳибсга олинди.
- Фатво: Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган ҳисобланади
- Самарқандлик аёллар ҳукумат биноси олдида намойиш ўтказди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига таяниб, Спутник сайти хабар қилган.
Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати ошиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.
Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Х Х Х
Туркия Мудофаа вазарлиги бу мамлакатдан Ўзбекистонга қурол экспорти кўпайганлиги ҳақида хабар тарқатди.
Туркия Мудофаа вазирлиги, жорий йилнинг дастлабки 5 ойида қурол экспорти тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон томонидан бу мамлакатда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳани сотиб олиниши ҳажми 223 минг доллардан 21 миллион долларга кўпайганини эълон қилди.
Ушбу ҳисоботда Озарбойжон республикасини ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилган қурол-яроқ йўналиши бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради деб келтирилган.
БАА, Германия ва Бангладеш ҳам Туркияда ишлаб чиқарилган қуролларини кейинги харидорларидир.
2021 йилнинг дастлабки 5 ойида Африкага Туркияда ишлаб чиқарилган қурол-яроқ экспортининг 11 баравар кўпайиши ҳисоботининг диққатига сазовор қисмидир.
Х Х Х
Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус кучлари бўлинмаларининг қўшма машқлари бошланганини РИА Новости Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилди.
"Махсус мақсадли гуруҳлар қўмондонларига жанговар топшириқни бажариш тўғрисида буйруқ берилди, зобитлар жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга киришишди", - дейилган Спутник хабарда.
Россия ва Ўзбекистон машқлар моҳиятига кўра, ҳарбийлар шартли жароҳатларганларни эвакуация қилиш, Ғарбий Саян тоғ тизмасининг қийин жойидан ўтишлари керак.
Машқлар давомида икки мамлакат разведкачи гуруҳлари тоғли ўрмон маршрутидан ўтадилар, қидирув ва разведка тадбирларини ўтказадилар, шартли қароқчилар гуруҳининг лагерини қўлга олиш машқларини бажаришади.
Кейинчалик улар жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиб, уларни эвакуация қиладилар. Шунингдек, ҳарбийлар рақиб жойлашган ҳудудда озиқа излаб топиш машқларини бажаришади.
Техник разведка ускуналари ва лазер қурилмаларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.
Х Х Х
Ўзбекистон ИИВ Суриядаги террорчилар сафига қўшилишни мақсад қилган бир нечта экстремистларни ҳибсга олинганлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида экстремистлар сони 14 кишини ташкил қилгани айтилган.
Мазкур баёнотда келтирилишича, Самарқанд вилоятида қўлга олинган бу экстермистлар Суриядаги террорчи гуруҳлар мафкура таъсри остида фаолият юритаётан террористик гуруҳларга қўшилишини хоҳлашарди.
Ўзбекистон хавфсизлик ташкилотларининг хабар қилишича, сўнгги кунларда экстремистик гуруҳлар Суриядаги террорчиларга ёрдам бериш ва ёллаш учун қаттиқ ишламоқда.
Х Х Х
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи уч нафар аёл Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида намойиш ўтказган. Вилоят прокуратураси мазкур ҳодисага сабаб бўлган тафсилотларини очиқлади.
Маълум қилинишича, жорий йил 24 май тунда Паст Дарғом туманидаги «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ автотураргоҳи ҳудудида жойлашган Ш.Умаровга тегишли бўлган енгил конструкцияли савдо дўконлар ва унга яқин масофада жойлашган полиз экинлари сотишга мўлжалланган павильонларда ёнғин рўй берган.
Воқеа жойи кўздан кечирилганда 120 м² майдондаги жами 8 та савдо дўкони, 90 м² майдондаги 5 дона енгил конструкцияли павильонлар ва ичидаги маҳсулотлар тўлиқ ёниб кетганлиги аниқланган. Қайд этилишича, шу куни Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 173-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ҳузуридаги ТБда тузилган терговчилар гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабабини аниқлаш мақсадида судга оид ёнғин техника экспертизаси тайинланган.
Тергов жараёнида фуқаролар Д.Соатова, А.Агаева, Г.Амирова ва бошқалар ҳолат юзасидан батафсил сўроқ қилиниб, 6 нафар фуқаролар жиноят иши юзасидан жабрланувчи сифатида эътироф этилган. Жабрланувчилар томонидан кўрсатилган барча важлар тергов давомида ҳар томонлама ўрганиб чиқилиши таъминланади. Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.