Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида, автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган ташрифи чоғида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзити тўғрисида битим имзоланган деб хабар қилган Кун сайти Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўзларига таяниб.
«Давлатимиз раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасида транспорт ва транзит соҳаларида кенг ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Жумладан, икки мамлакат транспорт вазирлари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзити тўғрисида битим имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида ташишларни кўпайтириш учун бундан буён ҳам қулай шароит яратишга келишиб олинди.
Жумладан, автомобиль транспорти қатновлари кенгайтирилади, автобуслар қатнови ва темир йўл орқали йўловчиларни ташиш қайта тикланади. Юк ташишлар учун преференциялар тақдим этиш давом эттирилади.