Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
(last modified Sun, 09 Oct 2016 07:16:10 GMT )
октябр 09, 2016 12:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов 8 октябрь куни Остонада Қозоғистон Бош вазири Бакитжон Сагинтаев билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий сайтига таяниб Кун уз сайти маълум қилди. 

Манбага кўра, учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон кимёвий ва нефть-кимёвий соҳаларида ҳам алоқаларни мустаҳкамлаши керак. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштиришга доир бундан аввал эришилган келишувларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди. 

Ёрлиқ