июн 19, 2021 09:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ва Жанубий Корея Миллий полиция агентлигининг Бош комиссарини қабул қилди
    Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони ва Жанубий Корея Миллий полиция агентлигининг Бош комиссарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган /16-20 июнь кунлари/ Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг Бош комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмийлари учрашувида Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатлар ўртасида дўстона мулоқот ўрнатилгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётгани ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашди. Шунингдек, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу куни Миллий гвардия ва Корея Миллий полиция агентлиги, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Корея миллий полиция университети ўртасида англашув меморандумлари имзоланди.

Тадбир якунида идоралар раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилиб, унда идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ёрлиқ