март 26, 2024 12:40 Asia/Tashkent
  • Тошкент-Сеул алоқаларининг турли йўналишларидаги икки томонлама иқтисодий шерикликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди
    Тошкент-Сеул алоқаларининг турли йўналишларидаги икки томонлама иқтисодий шерикликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

25 март кунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чунг Бён Вон билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларнинг турли йўналишларидаги икки томонлама иқтисодий шерикликнинг долзарб масалаларига бағишланди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистон ва Жанубий Корея савдо ва сармоявий ҳамкорликда эришилган кўрсаткичлар алоҳида таъкидланди. Савдо айланмаси 2017 йилдаги 1,3 миллиард доллардан 2023 йилда 2,3 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Охирги беш йил ичида Ўзбекистонда Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баробарга ошиб, 983 тага етди, уларнинг ярмидан кўпи, яъни 605 таси – 100 фоиз хорижий капиталга асосланган. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Суҳбатда Ўзбекистон- Жанубий Корея давлатларининг алоҳида стратегик шериклиги нуқтаи назаридан келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ва олий даражадаги сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, Корея томони Корея ҳукуматининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий ва техник ёрдамни оширишга ҳамда Ўзбекистонда металлургия, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари алоҳида таҳлил этилди. Ҳудудлараро форумларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш механизмлари келишиб олинди, улар давомида бизнес вакиллари қўшма имкониятларни муҳокама қилишлари, битим ва шартномалар тузишлари мумкин бўлади.

Ёрлиқ