феврал 03, 2024 11:44 Asia/Tashkent
  • Жорий йилда Жанубий Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик жалб қилинади
    Жорий йилда Жанубий Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик жалб қилинади

2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар юртдошимиз танловларга жалб қилинишини Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар қилди.

Корея Республикаси Е-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 нафар;

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 нафар;

Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 нафар (асосан аёллар учун);

Қурилиш соҳасида 2 минг 898 нафар.

Ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга боришларининг дастлабки рўйхатдан ўтиш 2024 йил 8-14 феврал кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши мумкин бўлади.

Ойлик маошлар ўртача 2000-2500 минг долларни ташкил этиши айтилмоқда.

Жанубий  Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида кореялик ўқитувчилар томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

Эслатиб ўтаимз Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўзбекистонликларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказди.

Ёрлиқ