апрел 27, 2024 13:40 Asia/Tashkent
  • Эрон футзал бўйича термаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозониб, Осиё финалига йўл олди
    Эрон футзал бўйича термаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозониб, Осиё финалига йўл олди

Футзал бўйича Эрон миллий терма жамоаси Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалида Ўзбекистон устидан ғалаба қозониб финалга чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Таиланд мезбонлик қилган футзал бўйича 2024 йилги Осиё кубогининг иккинчи ярим финал учрашувида кеча Эрон футзал термаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушди ва бу ўйин асосий ва қўшимча вақтларда ҳам 3: 3 ҳисоби билан дуранг якунланиб пеналти серасияисда давом этди. Пеналтида эса Эрон термаси 5:4 ҳисобида ўзбекистонлик рақибларини мағлуб этди.

Мазкур ўйндан олдин Таиланд ва Тожикистон терма жамоалари ҳам ўзаро тўқнаш келди ва 3: 3 ҳисобидаги дурангдан сўнг бу ўйин ҳам пеналтилар сериясига қадар давом этди ва мезбон бўлган Таиланд термаси Тожикистон термасини 6:5 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олди.

Эрон футзали терма жамоаси финалда Таиланд  билан тўқнаш келиши керак ва Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам 3 чи ўйин учун беллашади.

Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши ва финал тўртлигида Ўзбекистон борлигини ҳисобга олсак бу икки терма жаҳон чемпионатида Осиёнинг тўртинчи квотасини  қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Ёрлиқ