май 08, 2024 14:16 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати доривор ўсимликлар соҳасида жаҳон илм-фани рейтингида 4-чи ўринни эгаллади
    Эрон мамлакати доривор ўсимликлар соҳасида жаҳон илм-фани рейтингида 4-чи ўринни эгаллади

Эрон президентлиги илм-фан бўйича ўринбосарилиги доривор ўсимликлар ва анъанавий тиббиёт фан ва технологияларини ривожлантириш штаби котиби эронлик тадқиқотчилар доривор ўсимилклар ва анъанавий тиббиёт ишлаб чиқариш соҳасида илм-фан ишлаб чиқариш бўйича 4-чи жаҳон рейтингини қўлга киритганини маълум қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишча,  Эрон президентлиги илм-фан бўйича ўринбосарилиги доривор ўсимликлар ва  анъанавий тиббиёт фан ва технологияларини ривожлантириш штаби котиби  Муҳаммадризо Шамс Ардаконий  Эрон илмий ва амалий жиҳатдан яхши мавқега эга бўлиб,  доривор ўсимликлар соҳасида таниқли ва мақбул халқларо даражага эришди деб таъкидлади.

У шунингдек бу соҳада доривор ўсимликлар ва халқ табобатидан фойдаланиш тарихи минг йилларга бориб тақалади. 2007 йилда Эрон анъанавий тиббиёт  мактаблари ташкил этилгач тегишли жадаллик билан дунёда илм-фан ишлаб чиқариш соасида олиб борилди ва икки йил олдиндан эса Эрон Ислом Республикаси дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб келмоқда деб қўшимча қилди.

Шамс Ардаконий ўз сўзларида  Эроннинг анаъанавий тиббиёт сҳасини соғлиқ масаласига қаратилганига  тўхталиб Эрон анъанавий тиббиётининг кўплаб  таълимотлари турмуш тарзини ўзгариштиришга асосланган  ва бу таълимотлардаги халқ маданиятига асосланганлиги сабабли у яхши қабул қилинади ва унинг хизматлари одамлар учун осондир деб таъкидлади.

Ёрлиқ