Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-27 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилишди.
- Ўзбекистон Афғонистонда вазиятни тобора кескинлашаётганидан хавотир билдирди.
- Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкрликларни кенгайтиришни таъкидлашди.
- Ўзбекистон ва Россия савдо айланмаси 10 миллиард долларга етказилади.
- Ўзбекистонда биологик қуроллар ишлаб чиқариши инкор этилди.
- Абдулазиз Комилов Осиё-Океания мамлакатлари ўртссидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади.
- Ўзбекистон сенати диний эркинликларни кенгайтирувчи қонунни маъқуллади.
- Афғонистонлик 53 нафар ҳарбий Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтди.
- Шошилинч хабар! Коронавируснинг «ҳиндча» штамми Ўзбекистонда ҳам аниқланди.
- Ўзбекистонда карантин талаблари кучайтирилмоқда.
-
"Спутник V" вакцинаси Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон–Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
2021 йилнинг 10–11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини қабул қилинган «йўл харита»ларига мувофиқ илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. деб хабар қилган Дарё сайти.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашди ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, бўлажак кўп томонлама, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Х Х Х
Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда дейилган Юз сайти хабарида.
Ўзбекистон ТИВ хабарида келтирилишича, қўшни Афғонистонда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.
Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз
2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.
Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.
Х Х Х
Ўзбекистон ушбу мамлакатда биологик қуролларни ишлаб чиқариш ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўзининг бир баёнотида, биологик қуролларни ишлаб чиқариш учун ушбу мамлакатнинг лабораторияларидан фойдаланиш ҳақида нашр этилган хабарни инкор этди ва бу лабораториялар фақат тинч мақсадлар ва диагностик тадқиқотлар учун фойдаланилади,-деб эълон қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотида шунингдек кимёвий ва биологик қуролларни ман этиш конвенциясига ушбу мамлакат аъзо эканига ишолра этди.
Бу баёнотда сўнгги миш-мишларни тарқатган манбага ишора этилмаган.
Х Х Х
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни маъқулланганини, Ҳуқуқий ахборот каналига таяниб Спутник хабар қилган.
Ўзбекистон сенати янги қонунининг асосий мақсади - виждон эркинлигини таъминлаш, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини аниқ белгилаш ва улар учун қўшимча кафолатларини мустаҳкамлаш, - дейилган хабарда.
Хусусан, янги қонунга кўра қуйидагилар бекор бўлмоқда:
фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.
Шунингдек, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш енгиллаштирилмоқда:
диний ташкилот тузиш ташаббускорлари сони 100дан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.
Ундан ташқари, диний ташқилот фаолиятини фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги ва бошқа қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.
Х Х Х
ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқланди.
Коронавируснинг ҳиндча штаммни аниқлаш устида Ўзбекистон Илғор технологиялар маркази олимлари иш олиб боришган. Мазкур штамм ҳозиргача дунёнинг 74 давлатида аниқланган эди. Коронавируснинг “ҳиндча” штамми тез юқувчанлиги билан бошқа штаммларига нисбатан хавфли деб ҳисобланмоқда. Бу штамм аниқланган Ҳиндистон давлатида ҳозирги кунда 30 млн касалланиш, 390,2 минг ўлим ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса сўнгги бир кунда 442 кишида касаллик қайд этилиб, 400га яқин бемор тузалгани, бир нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари сони кундан кунга ошмоқда, сўнгги марта май ойи бошида 442тадан юқори ҳолат (+452) қайд этилганди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3513 нафар бемор даволанмоқда.