Абдулазиз Комилов ва Залмай Халилзод Афғонистондаги вазиятини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилган.
«Афғонлараро музокараларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ва минтақавий савдони ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий жараёнларга интеграциялашувини тезлаштиришга ўзаро интилишнинг мавжудлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили 2021 йил 15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
АҚШ ва унинг Иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш баҳонасида Афғонистонга босиб киришди, Ўша пайтдан бери, Афғонистонда хавфсизлик нафақат таъминлангани йўқ, балки терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси сезиларли даражага ўсиб кетган.