Ўзбекистонда пневмония билан касалланиш ҳолати кўпаймоқда
Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда мамлакатда467 нафар кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этганини маълум қилди.
9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115478 (+467) нафарни ташкил этмоқда»,
164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
Бухоро вилоятида 14 нафар,
Жиззах вилоятида 48 нафар,
Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
Навоий вилоятида 11 нафар,
Наманган вилоятида 35 нафар,
Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
Фарғона вилоятида 32 нафар,
Хоразм вилоятида 12 нафар,
Тошкент вилоятида 60 нафар,
Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.