Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим ва АҚШга кучли жавоб қайтарилади
Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон халқининг АҚШ зулми ва ҳаддан ташқари ноинсоинй ҳаракатларига қарши камида 70 йиллик курашининг асосий сабабларини тушунтириб, бу зафарли йўлда сионистик режим ва АҚШнинг Эрон миллатига қарши ҳар қандай ҳаракатига албатта кескин жавоб берилади деб айтдилар.
Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий минглаб эронлик талабалар билан учрашувида талабалардан бирининг зўравонлик билан қандай курашиш келаклиги ҳақидаги саволига тўхталиб, ҳаммага маълум бўлсинки, бу курашда Эрон миллатини тайёрлаш учун зарур бўлган барча ҳарбий, қурол-яроқ ва сиёсий ҳаракатлар амалга оширилади ва ҳокимият ҳозирда шундай ишлар билан банд деб маълум қилдилар.
У киши Эрон миллатининг зўравонликка қарши курашни халқ ҳаёти контекситида доимий, узлуксиз масала бутун дунё зўравонлиги ва ҳозирги дунё тартибини бошқараётган жиноий ташкилотга қарши курашишда миллат ва ҳокимиятнинг умумий ҳаракати мантиқий ҳаракат бўлиб, дин, шариит, ахлоқ ва халқаро қонунларга мувофиқдир, ҳамда миллат ва ҳокимият бу борада иккиланмайди деб эълон қилдилар.
Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси АҚШлик талабаларнинг кўп сонли илмий бирлашмаларининг Ғарб маданияти ва цивилизациясига ҳамда АҚШнинг ҳаракатларига қарши чиқишларини, уларнинг мазлум мамлакатлар ва халқларни ҳимоя қилишларини муваффақият ва тараққиётнинг яна бир белгиси сифатида атаб, бу кураш кундан кунга кучайиб бораверади ва Эрон халқи ва мазлум халқлар ва қаршилик фронти албатта ривожланади деб изоҳладилар.
Инқилоб раҳбари сионистик режимнинг Ғазо секторидаги даҳшатли жиноятлари, аксарияти аёллар ва болалар бўлган 50 минг кишининг қирғин этилиши ва Ливандаги ҳозирги фожиалар буларнинг барчаси бемаънилик билан қўллаб-қувватланган ва унда иштирок этган АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий фаолияти остида амалга оширилиб бу эса уларнинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги даъволарининг асоссизлиги ва обрўсизлигига сабаб бўлаётганини эслатиб, Насруллоҳ, Ҳания, Сулаймоний каби буюк зотларни террорчи сифатида атайдиган инсон ҳуқуқларининг жиноятчи даъвочиларининг ўзлари террорчи тўдалар, жиноий гуруҳлар эканлигини дунё англаб етди деб маълум қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий сионистик режим ОАВлариниг кенг кўламли саъй ҳаракатларига қарамай, Эрон миллатининг жаҳон жамоатчилигига машҳур бўлишини Эрон Ислом Республикасининг муваффақияти ва оқилона кураши самардорлигининг белгиси сифатида баҳолаб, Содиқ ваъда амалиётидан сўнг одамларнинг турли мамлакатлар кўчаларида шод-хурсанд бўлаётгани Эрон миллатининг ҳаракати халқаро мантиқ ва албатта исломий ва Қуръон мантиғи билан қабул қилинганини билдиради деб аниқлик киритдилар.
Ўз сўзлари охирида Оятуллоҳ Хоманаий қуйидагича таъкидладилар: Аллоҳнинг марҳамати билан бу исломий ва инсонпарвалик ҳаракат Эрон миллати ва қаршиилк фронти дунёда ўз ўрнини топиб, душманни албатта мағлуб этади.