Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
(last modified Mon, 12 Jul 2021 05:16:21 GMT )
июл 12, 2021 10:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
    Ўзбекистон республикаси инвестиция жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

Жаҳон банки глобал иқтисодиёт 2020 йилда 3,5 фоизга тушиб кетганидан кейин жорий йилда 5,6 фоизга кўтарилишини башорат қилиб, Марказий Осиё (МО) мамлакатларида эса ўсиш йилига 3,7 фоиз бўлишини таъкидлаган.

Энг йирик иқтисодий ўсиш Ўзбекистон (+4,8 фоиз) ва Тожикистонда (+5,3 фоиз) бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, ўсиш Қозоғистонда 3,2 фоизни, Қирғизистонда эса 3,8 фоизни ташкил этиши мумкин. Умуман олганда, халқаро институционал компаниялар мутахассислари инвестицияларни жалб қилиш Марказий Осиёдаги инқироздан кейин иқтисодиётни тиклашнинг асосий омили эканини таъкидламоқда. Шундай қилиб, инвестицион жозибадорлик мамлакатлар ривожланишида асосий роль ўйнайди.

Қалампир сайтининг хабар қилишича, 2019 йилги коронавирус туфайли юзага келган инқирозгача тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТХИ) оқими барча МО мамлакатларида ижобий динамика кўрсатди ва ўсиш суръатлари умуман дунёга қараганда юқори бўлди. Шундай қилиб, 2019 йилда МО мамлакатларига қилинган ТХИнинг умумий ҳажми қарийб 10 фоизга ошиб, 32,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этганди. Қайд этиш керакки, ушбу даврда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқими бутун дунёда атиги 3 фоизга ошди. 2020 йилда эса коронавирус туфайли вужудга келган иқтисодий муҳит сабаб МОга қилинган ТХИнинг ҳажми сезиларли камайиб, 20,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.