июл 13, 2021 10:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон диний қўмита Ҳаж ва Умра зиёратидаги монополия мавжуд эмаслигини таъкидламоқда
    Ўзбекистон диний қўмита Ҳаж ва Умра зиёратидаги монополия мавжуд эмаслигини таъкидламоқда

Ўзбекистонда, кўплаб бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, хусусий сектор Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкиллаштириш ҳуқуқига эга эмаслигини изоҳ берган Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев буни “мукаммал диний билимни талаб қилиши”, шу сабабли уни ташкил этиш диний ташкилотнинг ҳуқуқи эканини қўшимча қилди.

Дишод Эшаев шунингдек “Биз дунёвий, демократик, ҳуқуқий жамиятда фаолият юритамиз. Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 364-сонли қарори билан тартибга солинади. Мазкур қарор билан Ҳаж ва Умрани ташкил этиш ҳуқуқи жамоатчилик кенгашига берилган. Жамоатчилик кенгашининг раиси дин ишлари бўйича қўмита ҳисобланади, унинг ўринбосари Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси саналади. Шунингдек, кенгаш таркибига турли давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари киритилган деб айтди.

Мен буни монополия деган қарашга қўшилмайман. Фуқаролар ҳам тўғри тушунади деб умид қиламан, чунки Ҳаж ва Умра – саёҳат эмас, ибодат ҳисобланади. Бу – мукаммал диний билимни талаб қиладиган ва муайян процедура билан боғлиқ бўлган бир ибодат. Бу ибодатни амалга ошириш эса диний ташкилотнинг ўзининг ҳуқуқи. Мисол учун, Ўзбекистон мусулмонлар идораси айнан мана шу йўналиш бўйича республикадаги марказий бошқарув органи сифатида тан олинган. Ҳамма фуқароларимиз мусулмонлар идорасини тан олади деб келтиради Аниқ .уз сайти.

Идора томонидан Ҳаж ва Умра зиёратининг амалга оширилишини монополия эмас, ўз фаолиятини амалга ошириш, деб ҳисоблайман. Қолаверса, ташкилот бундан муайян бир фойда олмайди. Чунки [Ҳаж ва Умра учун тўловдан йиғилган] бу маблағлар фуқароларга хизмат кўрсатиш қаратилган пуллар”, – деди Дилшод Эшнаев 10 июл кунги матбуот анжуманида.

Ёрлиқ