Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
-
Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Тошкентда Мирзиёев ва Ван И учрашувида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Вазир Ван И Ўзбекистон Президентига Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланган ва қўллаб-қувватланган, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган конференция муваффақиятли бўлишига ишонч билдирилган.
«Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди», — дейилади хабарда.
Халқаро кун тартиби, шу жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.