Шавкат Мирзиёев айрим мамлакатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев шунингдек «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди.
Учрашувда, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
26 июль куни Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция дастури доирасида Ўзбекистон президенти ва Тожикистон ташқи ишлар вазири мулоқот қилдилар.
Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли кўп қиррали Ўзбекистон—Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Тошкентда 16 июль куни бўлиб ўтаётган халқаро конференция доирасида Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкарни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон—Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар давомида эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференцияда Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилаётган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Учрашувда, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.