Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
(last modified Tue, 20 Jul 2021 04:52:32 GMT )
июл 20, 2021 09:52 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
    Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклаганини Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қуйида Президент Мирзиёевнинг табриги тўлиқлигича тақдим этилади.

Қадрли юртдошлар!

 Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

 Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизга халқимиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз.

 Бу йилги Қурбон ҳайити Ватанимиз мустақиллигининг шонли 30 йиллик тарихий санаси арафасида ўтаётгани унинг бетакрор руҳи ва кўрку тароватини янада зиёда этмоқда.

 Мустақил юртда буюк мақсадлар билан тинч ва осойишта яшаш, ҳалол меҳнат қилиш муқаддас динимизнинг эзгу ғояларига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.

 Сўнгги йилларда эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан барча соҳа ва тармоқлар қатори муқаддас динимиз, миллий-  диний қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш ва тарғиб этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

 Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир

Дарё сайти аввалроқ Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олиши,  Мирзиёев Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ бергани ҳамда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши бекор қилингани хабар қилганди.

Ёрлиқ