июл 22, 2021 10:24 Asia/Tashkent
  • Ярим йил ичида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 6,2%га, ташқи савдо айланмаси – 13,6 %га ўсди.
    Ярим йил ичида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 6,2%га, ташқи савдо айланмаси – 13,6 %га ўсди.

Ўтган январь - май ойларида Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2020 йилнинг ушбу даврига нисбатан 6,2 %га ўсганини мамлакат Статистика қўмитаис хабар қилган.

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш - хизматлар (+18%), юк ташиш (+14%), чакана савдо (+9%), саноат (+8,5%), инвестициялар (+5,9%) ва йўловчи ташиш (+4,1%) соҳаларида содир бўлган.

Давлат Статистика қўмитаси, ушбу давр мобайнида, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми ҳам ошганини хабар қилмоқда.

“2021 йилнинг январь-июнь ойларида ташқи савдо айланмаси ҳажми 18 013 млрд. долларни ташкил қилди ва 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 13,6 %га ўсди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 12,3 % ошиб $7 млрд., импорт ҳажми эса 13,4 %га ошиб $10,9 млрд.ни ташкил қилган.

Ташқи савдо ҳамкорлари орасида энг йирик ҳамкорлар – Хитой (18,2%), Россия (17%), Қозоғистон (10,4%), Туркия (8,7%), Жанубий Корея(4,6%), Қирғизистон (2,4%) ва Афғонистон (2%).

Ёрлиқ