Ўзбекистонда 22 июль куни 738 кишида коронавирус аниқланди, беш бемор вафот этди.
Ўзбекистонда 22 июль куни 738 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 122 786 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 76 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 85 нафари Жиззах вилоятида,
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 78 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 77 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 65 нафари Фарғона вилоятида,
- 21 нафари Хоразм вилоятида,
- 89 нафари Тошкент вилоятида,
- 118 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония тасдиқланди.
Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 548 киши: Қорақалпоғистонда 58 нафар, Бухорода 30 нафар, Жиззахда 66 нафар, Қашқадарёда 22 нафар, Навоийда 29 нафар, Наманганда 32 нафар, Самарқандда 50 нафар, Сирдарёда 18 нафар, Фарғонада 35 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 117 303 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалги тўрт кунда ҳам Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича антирекордлар қайд этилганди. Хусусан, 18 июль куни 585 киши, 19 июль куни 658 киши, 20 июль куни 698 кишида, 21 июль куни эса 719 кишида касалликка чалиниш ҳолати аниқланганди.