Ўзбекистонда коронавирусдан қурбонлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич қайд этилди
(last modified Wed, 28 Jul 2021 05:34:58 GMT )
июл 28, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан қурбонлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич қайд этилди
    Ўзбекистонда коронавирусдан қурбонлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистон ССВ пандемия бошланишидан буён мамлакатда яна антирекорд қайд этилганини ва сўнгги бир кунда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етган, 8 бемор вафот этганини хабар қилди.

27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда», деб хабар қилган Дарё сайти Ўзбекистон ССВ га таяниб.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича ҳам, пневмония ҳолатлари бўйича ҳам (жами +1399) пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 27 июль куни қайд этилган, 789 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония аниқланганди (+1310).

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди. Ўзбекистонда андемия даврида шу вақтгача бир кунда 7тадан ортиқ ўлим ҳақида расман эълон қилинмаганди.

Ёрлиқ