июл 30, 2021 13:03 Asia/Tashkent
  • Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония аниқланди ва 7 бемор вафот этди
    Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония аниқланди ва 7 бемор вафот этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус, 546 кишида пневмония аниқлангани, 7 бемор вафот этганини эълон иқлди.

Кеча 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 (+897) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Кун сайт хабарида.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди. Шу вақтгача пневмония қайд этилганлар сони 9798тага етган. Шундан 3 мингдан ортиқ бемор соғайган, 63 бемор вафот этган.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткич (+897) ҳисобланади, пневмония ҳолатлари қўшилган ҳолатда ҳам мутлақ антирекорд (жами +1443). Бундан аввалги антирекорд 29 июль куни қайд этилган, 879 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқланганди (+1408).

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Айни вақтда шифохоналарда коронавирус ва пневмония ташхиси қўйилган 12 мингга яқин бемор даволанмоқда.

 

Ёрлиқ