Ўзбекистонда бир кунда 1400дан ортиқ, ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда
(last modified Sun, 01 Aug 2021 05:55:46 GMT )
август 01, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир кунда 1400дан ортиқ, ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда
    Ўзбекистонда бир кунда 1400дан ортиқ, ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда

Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус, 512 кишида пневмония аниқлангани, яна 6 бемор ковид қурбонига айланганини маълум қилди.

31 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130216 (+889) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ/

Бундан ташқари, кеча кун давомида 512 кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 880 нафарни ташкил қилди.

Айни вақтда шифохоналарда даволанаётган ковид беморлари сони 5,3 мингдан ортиқ.

ССВ 31 июль куни 512 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 10869тага етгани ҳақида хабар берди. Сўнгги бир кунда уларнинг 363 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 3934 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 73тага етган.

Ёрлиқ