Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна оша бошлади
(last modified Thu, 12 Aug 2021 14:32:58 GMT )
август 12, 2021 19:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна оша бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 925 кишида коронавирус, 500га яқин кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 12 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 11 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 140210 (+925) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

41 нафари Андижон вилоятида,

26 нафари Бухоро вилоятида,

73 нафари Жиззах вилоятида,

28 нафари Қашқадарё вилоятида,

19 нафари Навоий вилоятида,

45 нафари Наманган вилоятида,

83 нафари Самарқанд вилоятида,

21 нафари Сирдарё вилоятида,

89 нафари Сурхондарё вилоятида,

79 нафари Фарғона вилоятида,

33 нафари Хоразм вилоятида,

91 нафари Тошкент вилоятида,

211 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,

Бухоро вилоятида 18 нафар,

Жиззах вилоятида 85 нафар,

Қашқадарё вилоятида 29 нафар,

Навоий вилоятида 14 нафар,

Наманган вилоятида 37 нафар,

Сирдарё вилоятида 45 нафар,

Сурхондарё вилоятида 86 нафар,

Фарғона вилоятида 81 нафар,

Хоразм вилоятида 32 нафар,

Тошкент вилоятида 105 нафар,

Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 133362 (+749) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 8 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра ушбу касалликдан вафот этганлар сони 956 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ 11 август куни 493 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 16364тага етгани, сўнгги бир кунда уларнинг 437 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 9078 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида ҳам маълум қилган.

Шунингдек, 4 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 110 нафарга етди.

 

Қайд этиш керакки, сўнгги кунларда коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар сони 900дан кам бўлаётган, шунингдек, кунлик ўлим ҳолатлари ҳам пасайганди.

Юртимизда жами 11,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланди.

11 августда мамлакат ҳудудлари бўйлаб COVID-19га қарши 296 963 доза вакцина қўлланди. Шундан:1-босқич эмланганлар 272 603 нафарни, 2-босқич эмланганлар 18 685 нафарни,3-босқич эмланганлар 5 675 нафарни ташкил қилди. Айни кунгача мамлакатда жами 11 382 468 доза вакцинадан фойдаланилди. Шундан:

1-босқич эмланганлар 8 049 126 нафарни, 

2-босқичда эмланганлар 2 423 846 нафарни,

3-босқич эмланганлар 909 496 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 371 257 нафарни ташкил қилмоқда.

 

11 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (50 760 доза),

Сурхондарё вилояти (39 171 доза),

Андижон вилояти (23 594 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 292 563 доза, 

Наманган  вилоятида 1 288 376 доза, 

Андижон вилоятида 1 215 501 доза

Самарқанд вилоятида 1 150 859 дозани ташкил қилмоқда.